Обамеянг “Барселона”га ўтади

Спорт

image

“Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг яқин орада ижара асосида “Барселона”га ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, габонлик ҳужумчи аллақачон Испанияга учиб кетган ва “Барселона” билан шартнома борасида деярли тўлиқ келишиб олган. “Канонирлар” ҳам кредитни маъқуллаган, эндиликда ҳаммаси “кўк-анорранглилар”нинг маош борасидаги розилигига боғлиқ.

Олдинроқ габонлик футболчи “Барса”да ўйнашни истаётгани ва бунинг учун маошини камайтиришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 14 декабрь куни ҳужумчи Пер-Эмерик Обамеянг “Арсенал” сардори мақомидан маҳрум қилинган эди. Клуб жиддий интизомий қоидабузарлик учун габонликдан боғични олиб қўйишга қарор қилди. Шу муносабат билан ҳужумчи бугуноқ “Арсенал”ни тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум Англия Премьер лигасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Обамеянг

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг