Обама Трампнинг ҳокимиятга қайтишидан хавотирда

Олам

image

АҚШнинг 44-Президенти демократ Барак Обама АҚШнинг амалдаги етакчиси, 81 ёшли Жо Байденга собиқ президент Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтиши эҳтимолидан хавотирда эканлигини ва сайловолди кампанияни фаоллаштириши зарурлигини айтди. Бу ҳақда АҚШнинг “The Washington Post” газетаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Обама Байден ва унинг ёрдамчилари билан Американинг амалдаги раҳбари штаб-квартирасига Оқ уй рухсатисиз қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш, шунингдек, кампанияни қайта ташкил этиш зарурлигини муҳокама қилган.

Унга кўра, Обама сўнгги ойларда Оқ уйдаги кечки овқат пайтида Байден билан шахсан бу мавзуда гаплашган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилинмаган. Собиқ президент Трампга рақиб бўлиши мумкин бўлган республикачиларнинг қаттиқ рақобати шароитида кампанияни янада кучайтиришни таъкидлаган. Обама, шунингдек, Байденга 2012 йилги қайта сайлов кампаниясини муваффақиятли ўтказган сайловолди штабининг собиқ аъзоларидан маслаҳат олишни уқтирган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида амалдаги президент Жо Байден Демократик партия вакили сифатида олий ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини маълум қилган эди. Ўз навбатида собиқ президент Доналд Трамп ҳам ўз номзодини қўйишни 2022 йил ноябрида эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг сўнгги кунларида АҚШнинг Колорадо  ва Мэн штатлари Дональд Трампга президентликка номзодини қўйишни тақиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Оқ уй Барак Обама Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг