Шаҳзода Гарри оиласини тарк этганидан кейин ҳам отасидан пул олишда давом этган — ОАВ

Олам

image
Шаҳзода Уильям махфий равишда АҚШга боряпти – ОАВ north_east

Шаҳзода Уильям махфий равишда АҚШга боряпти – ОАВ

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан алоқани узганидан кейин ҳам бир неча ой давомида шаҳзода Чарльздан молиявий ёрдам олишда давом этган. Бу ҳақда “Daily Star” ахборот манбасига асосланиб хабар берган.  

Манбага кўра, қўллаб-қувватлаш 2020 йилнинг ўрталарига қадар давом этган ва шу вақт ичида шаҳзода Чарльз ўз ўғиллари Уильям ва Гарри ҳамда уларнинг оилалари эҳтиёжларига 4,4 миллион фунт стерлинг(6,1 миллион доллар) юборган. Шунингдек, манба ушбу сумманинг қайси қисми Сассекс герцоги ва герцогиняси ҳисобига тушганини аниқ билмайди, аммо унинг “муҳим” эканини таъкидламоқда. 

Маълумот ўрнида, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди. Ҳозирда шаҳзода Гарри оиласи билан Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. 

Аввалроқ, валиаҳд шаҳзода Чарльз набираси Арчининг (Сассекс герцоги Гаррининг ўғли — таҳр.) шаҳзода унвонини олишига йўл қўймаслиги ҳақида хабар бергандик.   

Бунгача Уильям укаси, шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни “ўғирликда” айблаганди.   

Шунингдек, Британия қироличаси Елизавета II ўзининг оила аъзоларига набираси шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг ҳақиқатга мос келмайдиган ҳар қандай баёнотларини расмий равишда рад этишга рухсат берганди.    

Бунга Сассекс герцоги Гаррининг янги туғилган қизига Лилибет исмини бергани сабаб бўлиши мумкин. Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл жорий йилнинг 4 июнь куни иккинчи марта ота-она бўлди. Қизалоққа Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Гаррининг онаси – малика Диана шарафига Лилибет Диана дея исм қўйилган. Гап шундаки, Елизавета II ни тор оилавий доирада Лилибет дея чақиришади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарри Меган

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг