Можароли интервьюдан сўнг шаҳзода Гарри отаси ва акаси билан мулоқот қилган – ОАВ

Олам 1968
image

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри америкалик телебошловчи Опра Уинфри билан суҳбатдан сўнг отаси шаҳзода Чарльз ва акаси шаҳзода Уильям билан гаплашган. Бу ҳақда "CBS News" томонидан хабар берилган.

Ушбу суҳбат ҳақида шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл журналист Гейл Кингга гапириб берган. 

Жуфтликка кўра, суҳбат "самарасиз" бўлган. Бироқ, эр-хотин қирол оиласи билан мулоқот бошланганидан хурсанд бўлишганини яширишмаган. 

Шу билан бирга, Меган Марклнинг ўзи ҳали қирол оиласи билан алоқада бўлмагани таъкидланган. 

Аввалроқ, Опра Уинфри билан суҳбатдан сўнг шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

Уэльс шаҳзодаси Чарльзнинг кенжа ўғли Гарри 2017 йил ноябрь ойида америкалик ажрашган актриса Меган Маркл билан унаштирилган. Уларнинг тўйи 2018 йил 19 май куни Виндзорда бўлиб ўтди. Бир йил ўтгач, улар Арчи исмли ўғил кўрди. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.1
t
×