ОАВ: икки хорижлик Колумбия Президентига суиқасд тайёрлади
Олам
−
26 Сентябрь 2020
6626Колумбия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари икки хорижлик мамлакат Президенти Иван Дукенинг ҳаётига суиқасд тайёрлагани ҳақида хабар топган. Колумбиянинг RCN радиостанцияси мамлакат разведкасига таяниб хабар берди.
“Айни вақтда давлат идоралари Президентн ҳимоя қилиш ва унинг ҳаётига бўладиган ҳар қандай таҳдидни бартараф қилиш учун режа тузиб чиқяпти”, деган манба.
Разведкадаги манба кутилаётган ҳужум ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирмаган. Бунинг ўрнига, у ҳужумни бир рус ва бир яҳудий тайёрлаганини билдирган.
Маълумотларга кўра, ҳарбийлар ва полиция юқори шайлик ҳолатига келтирилган.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳаётига ҳам суиқасд режалаштирилгани хабар қилинганди. Президентга Канададан ичида заҳар бўлган хат юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь