ОАВ: Хитой Ҳиндистон ва Покистонни яраштириб қўймоқчи
Олам
−
11 Март 2019
6911Хитой Ҳиндистон ва Покистон муносабатларининг изга тушиши учун воситачи бўлади. Бу ҳақда “Global Times” хабар берди.
Таъкидланишича, Хитой учрашувларда у ёки бу томоннинг тарафини олмоқчи эмас. ХХР томонларни муросага келишига кўмаклашмоқчи.
“Расмий Пекин террорчиликка қарши курашда вазиятнинг яхшиланиши учун ушбу икки томонлама можаронинг барҳам топишидан манфаатдор”, дейилади хабарда.
Ҳиндистонда ХХР ташаббуси ортида геосиёсий хавф бўлиши мумкинлигини учун унга ижобий қарамаяпти. Шу билан бирга Покистон расмий Пекиннинг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни ҳудкуш-террорчи ҳинд ҳарбий конвойини портлатиб юборганди. Ҳодисада 40 нафардан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлганди.
Мазкур террорчилик актидан кейин Ҳиндистон Кашмир штатининг Покистон назоратидаги қисмига ҳаво ҳужумини амалга оширганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь