Хитойда йирик портлаш. Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Жамият

Бугун, 22 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Цзянсу провинцияси Яньчэн шаҳридаги кимё заводида рўй берган фалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга чуқур таъзия билдирди.

ХХРдаги кимёвий заводда жуда кучли портлаш содир бўлиши оқибатида 47 киши ҳалок бўлди, 640 киши шифохонага ётқизилди.

Портлаш кеча, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да “Цзянсу Тяньцзяи” кимёвий заводида юз берган. Завод Цзянсу провинцияси Яньчэн шаҳри округида жойлашган “Чэньцзяган” кимё саноати комплекси таркибига киради.

Портлаш шу даражада кучли бўлганки, Хитой сейсмик маркази 2,2 магнитудали зилзила қайд этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 47 киши ҳалок бўлган. Жабрланганларнинг 32 нафари жуда оғир аҳволда, 58 нафари оғир аҳволда бўлиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев портлаш ҳамдардлик Ўзбекистон-Хитой

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг