О’Мэлли Дэвис билан бокс қоидаларига кўра жанг қилмоқчи

Спорт

image

Америкалик UFC жангчиси Шон О’Мэлли бокс бўйича уч вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Жервонта Дэвис билан бокс қоидалари бўйича жанги ўтказишни истаётганлигини маълум қилди. 

“Жервонта Дэвисни савалашга қарши эмасман. Биламан, ҳамма ҳозир мени Конорга ўхшатади. Лекин мен сизларни ишонтириб айтаман, бу жанг бўлади. Унинг бўйи жуда кичкина. Ўйлайманки, UFC бу жангга қарши бўлмайди. Балки мен яна бир нечта жангда ғалаба қозонишим, яна бир камар ютишим керакдир. Жервонта ҳам анча машҳур, лекин бу тўқнашув албатта бўлади”, дейди Шон О’Мэлли.

28 ёшли америкалик Шон О’Мэлли Бостондаги UFC-292 турнирининг асосий жангида ҳамюрти Алжамейн Стерлингни мағлуб этган эди. Жанг иккинчи раундда, О’Мэллининг тўхтовсиз зарбаларига Стерлинг тоқат қила олмагач, ҳакам томонидан тўхтатилди. Бу О’Мэллининг фаолиятидаги 17-ғалабаси бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шон О’Мэлли Жервонта Дэвис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар