Нурсултон Рўзибоевнинг жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
26 Март
7587Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги 17 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ўша куни 31 ёшли Рўзибоевга америкалик 33 ёшли Дастин Штольцфус рақиблик қилади. Рўзибоевнинг бўлажак рақиби МMA'да 19-13-6 рекордга эга. Охирги жангини Штольцфус ўтган йили ноябрь ойида UFC Fight Night турнири доирасида канадалик Марк-Андре Барриога қарши ўтказиб, рақибини нокаутга учратган.
Ўз навбатида Нурсултон Рўзибоев жорий йил февраль ойида америкалик Эрик Макконикога қарши октагонга кўтарилиб, рақибини техник нокаутга учратди ва UFC'даги 3-ғалабасини тантана қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рўзибоев таниқли қозоқ ММА лигасига норозилик билдириб, ўзбек ММА жангчилари хорижга чиққанида хавфсизлик масаласида муаммолар кузатилаётганини айтганди.
LiveБарчаси