Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ҳибсга олинди
Спорт
−
14 Февраль
9542Жорий йилнинг 30 март куни UFC Fight Night турнири доирасида ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоевга қарши жанг қилиши керак бўлган америкалик Седрик Дюма ҳибсга олинди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, Флоридада яшовчи аёл эшигини Дюма тақиллатаётганини билдириб, полицияга мурожаат қилган.
“Мен унинг йигити бўлмасам, нима қиламан уни безовта қилиб? ” деган Дюма айбловни тан олмай.
Ҳозирда мазкур иш бўйича 28 ёшли спортчи ҳибсга олинган ва 5 март куни унинг суди бўлиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Дюма шу вақтга қадар UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 2 тасида зафар қучган, 1 та баҳсда эса мағлубиятга учраган. У охирги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган UFC 294 мусобақасида марокашлик Абу Азейтарга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил овози билан ғалаба қозонган.