Нурсултон Рўзибоев топ жангчилар қаторига кира олмади

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ўрта вазн (83,9) тоифасида янгиланган рейтингда 22-ўриндан жой олди.

У шу йилнинг 31 март санасидаги сўнги жангида америкалик Седрик Дюмани техник нокаутга учратиб ғалаба қозонган эди, бироқ бу ғалаба уни кучли ўн бешталикка киришига камлик қилди.

Маълумот ўрнида, 30 ёшли ўзбекистонлик спортчи шу кунгача жами 44 та жанг ўтказиб, шулардан 34 тасида ғалаба қозонган, 2 та жангида эса дуранг қайд этилган. 8 та тўқнашувда эса Рўзибоев мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор қилингани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев Маҳмуд Муродов Седрик Дюма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг