Нурсултон Назарбоевнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Олам
−
18 Июнь 2020
15534Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлигини нафақат касалланиш ва ўлим ҳолатлари, балки Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг вирусга чалинганида ҳам кўриш мумкин. Хабарингиз бор, бугун унинг коронавирусга чалингани расман хабар қилинди. Орадан кўп ўтмай Назарбоевнинг матбуот котиби унинг аҳволини очиқлади.
Матбуот котибининг сўзларига қараганда, Элбоши жорий ой бошидан бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказган, расмийларни қабул қилган. Бундан ташқари, Назарбоев маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берган. Телевизион суҳбатни ташкил этиш, тасвирга олиш жараёнларида эса 40 дан ортиқ киши иштирок этган. Улар орасида хориж фуқаролари ҳам бўлган. Ушбу ташкилий ишларда иштирок этганлар эса касаллик ташувчи бўлган бўлиши мумкин, деган эҳтимоллар йўқ эмас.
“Умуман олганда, Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг саломатлиги тиббий хизмат назоратида турибди. Ваҳима ва хавотирга ўрин йўқ. Элбоши замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ишлашни давом эттирмоқда”, дейди Назарбоевнинг вакили.
Тасдиқланган протоколга кўра, Назарбоев билан бошқа шахсларнинг алоқа қилиши чекланган. Аммо унинг иштирокида ўтиши режалаштирилган тадбирлар бекор қилинмайди, аксинча, Назарбоев уларда видеоконференсалоқа орқали қатнашиши мумкин.
Матбуот котиби ўз сўзида давлатнинг биринчи раҳбари соғлиги тикланишини тилаб кўплаб фуқаролардан номалар келаётганини алоҳида урғулади.
Маълумот ўрнида, Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 6 июль куни 80 ёшни қаршилайди. У Марказий Осиёда муҳим ўрин тутувчи Қозоғистонни 28 йил бошқариб, ўз ўрнини Қосим-Жомарт Тўқаевга бўшатиб берди ва мамлакада янги лавозим жорий этилиб, Элбоши бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь