Нурмат Отабеков эмланган оналардан ғайриоддий чақалоқлар “туғилаётганига” муносабат билдирди

Жамият 18488
image
-

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳомиладорлик вақтида коронавирусга қарши эмланган аёллардан ғайриоддий болалар туғилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Унда чақалоқларнинг думи, юнги, 3-4 та қўл ва оёғи борлиги кўрсатилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков бу хабарларга ва вакцинанинг ирсиятга таъсири ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

Мутахассис бутун дунёда вакцинация жараёнларига старт берилганига ҳали 9 ой ҳам бўлмаганини урғулаб, дастлабки вакцинация фақатгина 65 ёшдан юқори инсонлар бўлганини қўшимча қилган.

“Ўйлаб кўрсак, дунёда вакцинация жараёнларига оммавий старт берилганига ҳали 9 ой ҳам бўлгани йўқ. Дунё бўйича шу пайтга қадар ҳомиладор аёлларда эмлаш жараёнлари амалга оширилмади. Вакцинация жараёнлари дастлаб бошланганида фақатгина хавф гуруҳига кирган аҳоли вакиллари эмлана бошланган эди. Эмланганларнинг аксарияти ёши 65 ёшдан юқори инсонлар бўлиб, улар, асосан, фарзанд кўриш ёшидан анча юқори қатлам ҳисобланади”, дейди Нурмат Отабеков.

Унинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги таҳлиллари ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ҳатто, ОИТС ва ОИВ инфекциялари билан касалланган беморлар ҳам эмланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ҳомиладорлар келгусида эмлана бошланган тақдирда ҳам уларда бундай ҳолатлар кузатилмаслигига кафолат бор.

“Вакцина тайёрланадиган вирус геноми билан инсон ирсиятига жавоб берувчи генларнинг умуман алоқаси йўқ. Аксарият вакциналарда вируснинг тўлиқ намуналари эмас, унинг таркибидаги рекомбинант оқсил моддаси фойдаланилмоқда. Демак, эмлаш орқали организмга вирус намунаси киритилмайди. ”, дея қўшимча қилган Отабеков.

Унга кўра, тарқатилган мажруҳ чақалоқлар сурати катта эҳтимол билан ҳомиладор аёлларнинг скрининг жараёнларида олинган бўлиши мумкин.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 618
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×