Нукусда фура Cobalt’ни бир неча метрга суриб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида фура Cobalt’ни бир неча метрга суриб кетгани айтилган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 14:20 лар атрофида Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи D-234 “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” автомобиль йўлининг 3-4-километри оралиғида 1960 йилда туғилган Туркия Республикаси фуқароси Д.М. Mercedes-Benz русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб, 1993 йил Нукус шаҳрида туғилган Р.Э. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Билдирилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган. Ушбу ҳолат бўйича Нукус шаҳри ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида йўловчи автобус йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, икки машинага тўқнашганди. Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган, енгил автотранспорт воситалари ҳамда автобус техник шикастланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус Қорақалпоғистон фура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг