Тошкентда автобус ЙТҲ содир этди
3-саҳифа
−
18 Октябрь 6678 1 дақиқа
Кеча, 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида йўловчи автобус йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, икки машинага тўқнашди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 16:35 ларда “1-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги Saz Le-60 русумли 26-сонли йўналиш ҳайдовчиси 1987 йил туғилган Ш.О. ўз бошқарувидаги автобусни Юнусобод тумани “Шаҳрисабз” кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, йўлнинг қатнов қисмига сув сепилганини ҳисобга олмасдан ва оралиқ масофани сақламаслик оқибатида олдинда ҳаракатланиб кетаётган Cobalt русумли автомобилнинг орқасидан бориб урган. Ўз навбатида, Cobalt русумли автомобиль ҳам олдида ҳаракатланиб кетаётган BYD русумли автомобилга урилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, енгил автотранспорт воситалари ҳамда автобус техник шикастланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Chery русумли машина Malibu русумли автомобилнинг устига чиқиб кетганди.