Нукусда 2 фуқаро номаълум моддадан заҳарланди
3-саҳифа
−
08 Январь
4259Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 2 нафар фуқаро “номаълум этиологияли модда” таъсирида заҳарланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг 6 январда қабул қилинган “Нукус шаҳрида бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.
Билдирилишича, 2023 йил 29 декабрь куни Нукуснинг 23-кичик туманида бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Оқибатда 2 нафар фуқаро “номаълум этиологияли модда” тасирида заҳарланиб, Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ётқизилган. Улардан бири кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ушбу воқеадан сўнг, Нукус шаҳар ҳокими томонидан ҳодиса сабабларини ўрганиш, шунга ўхшаш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида текшириш комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, "Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" газ таъминот филиали Нукус шаҳар бўлими мутасаддисига тураржойлар, жумладан, кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж учун табиий ва суюлтирилган углеводород гази, қаттиқ ёқилғи ёки нефть маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини ўрганиш ҳамда аниқланган муаммо ва носозликларни бартараф этиш юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида бир неча фуқаролар овқатдан заҳарланганди.
LiveБарчаси