Нукус воқеаларида айбланганларга якуний ажрим эълон қилинди

Жамият

image

Бугун, 5 июнь куни Олий судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукусда содир этилган оммавий тартибсизликларга оид жиноят иши бўйича апелляция суди кўриб чиқилди. Бу иш Қорақалпоғистон Республикаси суди томонидан 2023 йил 31 январда чиқарилган ҳукм устидан 16 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг 4 нафар судланувчига оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида кўрилган. Мазкур жиноят ишининг ушбу шахсларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш тугалланиб, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу жиноят иши Олий суд судьяси А.Бекманов раислигида ҳамда судьялар С.Мамадалиева ва А.Утаевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган.

Олий суднинг 2023 йил 5 июндаги ажримига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилди: 

  • ҳукмнинг марҳум П.Шамшетовга жазо тайинлашга оид қисми бекор қилинди. Шу билан бирга вафот этган П.Шамшетовга тегишли бўлган Нукус шаҳридаги Ж.Сеитова кўчасида жойлашган 32-уй Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатловдан чиқарилиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари қўлланилган ҳолда марҳумнинг меросхўрларига қайтарилиши белгиланди;
  • Б.Кадирбергенов, С.Медетов, Б.Сейтниязов, Қ.Сейтимов, П.Нурниязов, С.Калимов, Н.Султамуратов, А.Темирханов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар қаноатлантирилди.
  • Бунга кўра Б.Кадирбергеновга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  • Б.Сейтниязовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;
  • С.Медетовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  • Қ.Сейтимовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  • П.Нурниязовга тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;
  • С.Калимовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  • Н.Султанмуратовга тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил озодликни чеклаш жазосига;
  • А.Темирхановга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.

Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди.

Д.Жиемуратов, Н.Найипов, Р.Бекмуратов, С.Каипов, А.Токимбетов, А.Адилбеков ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Бунга кўра Д.Жиемуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

А.Токимбетовга тайинланган 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой;

А.Адилбековга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;

Н.Найиповга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил;

Р.Бекмуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;

С.Каиповга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилди.

Биринчи инстанция суди ҳукмининг Л.Каллиханова, А.Турданов, А.Сметуллаев ва А.Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган прокурор протести рад қилиниб, уларга тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди. 

Д.Тажимуратов ва унинг ҳимоячиларининг шикоятлари қаноатлантирилмасдан, суд ҳукмининг унга оид қисми эса ўзгаришсиз қолдирилди.

Шунингдек, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари талабларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда жиноят иши бўйича келтирилган зарарларни қоплаш мақсадида хатланган А.Турданов, А.Сметуллаев, Н.Найипов, Р.Бекмуратов, С.Каипов, Қ.Сейтимов, А.Адилбековга тегишли мол-мулклар Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатловдан чиқарилиб, эгаларига қайтарилиши белгиланди.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Нукус воқеалари якуний ажрим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made