Ноябрнинг биринчи кунида 224 киши коронавирусга чалинди – ССВ

Жамият 6097
image

Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистонда 224 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 570 нафарга етди.

Ку давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 231 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 156 нафар бемордан 64 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 120 нафар бемордан 263 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 223
Рейтинг: 3
t
×