Новосибирскдан 253 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
Жамият
−
23 Март 2020
6695Кеча, 22 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Толмачево аэропортидан Новосибирск - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини бажарди. Ҳаво кемасида 253 нафар йўловчи - Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Авиакомпания хабарига кўра, мазкур қатнов транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов, бошқарув раисининг ўринбосари, тижорат ва туризм бўйича директори вазифасини бажарувчиси Шуҳрат Худойқулов ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги комиссияси аъзолари кўмагида ва ёрдамида амалга оширилди.
Билдирилишича, йўловчилар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда авиакомпаниянинг чартер қатновлари жадвалини ишлаб чиқарган Махсус республика комиссиясига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Uzbekistan Airways’нинг кейинги чартер қатновлари ҳақидаги барча маълумотлар авиакомпания сайтида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 45 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15