Новосибирскдаги портлаш қурбонлари 13 нафарга етди

Олам

image

Новосибирскда беш қаватли бинода газ портлаши оқибатида яна бир марҳумнинг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.  

“Ўлганлар сони 13 нафарга етди”, дейди манба. 

Аввалроқ вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди. Яна 9 киши жароҳатланган. 

Кейинроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Новосибирск вилояти бўйича бош бошқармаси бошлиғи Виктор Орлов 13 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. 

“Биз 13 кишини ўлган деб ҳисоблаймиз”, дейди у журналистларга. 

Бошқа ўликларнинг топилишига ҳеч қандай асос йўқ, дейди Орлов. 

Унинг сўзларига кўра, қурбонларнинг бир қисми қолдиқларининг шахси ДНК экспертизаси орқали аниқланади.  

“У ерда анча тарқоқ қолдиқлар бор эди. ДНК текшируви [мансублигини] аниқлайди”, дейди Орлов. 

Турар-жой биноси қисман қулаган жойда қидирув ишлари якунланди. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун 358 киши ва 68 техника жалб қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 февраль куни эрталаб Новосибирскнинг Заельцовск туманидаги Линейная кўчасидаги беш қаватли панелли бинода газ портлаши содир бўлди. Оқибатда иккита кириш жойи қулаб тушган. Портлашдан кейин ёнғин бошланган бинодан 50 киши эвакуация қилинди. Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми ("Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш") билан жиноий иш қўзғатди. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин иш бўйича терговни назоратга олди. Хавфсизлик хизмати ходимлари ўзларини “Межрегионгаз-сервис” МЧЖ ходимларимиз деб таништирган икки шахсни қўлга олди. Улар бир нечта хонадонлардаги газ плиталарига техник хизмат кўрсатган. 

10 февраль куни вилоятда мотам эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Новосибирск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг