Новосибирскда кўп қаватли уй портлади. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 9 февраль куни эрталаб Новосибирскнинг Заельцовск туманидаги Линейная кўчасидаги беш қаватли панелли бинода газ портлаши содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Портлаш оқибатида уйга кирувчи иккита подъезд қулаб тушган. Сўнгги маълумотларга кўра, етти киши ҳалок бўлган. Портлашдан кейин ёнғин бошланган бинодан 50 киши эвакуация қилинган. 

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 07:43 да содир бўлган. Портлаш жойида 300 квадрат метр майдонда ёнғин чиққан. 

Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган. 10 киши, жумладан 3 нафар бола тақдири номаълумлигича қолмоқда. Тахминан саккиз киши вайроналар остида қолаётган бўлиши мумкин. Тўққиз киши тан жароҳати олган ва карбон монокситдан заҳарланган. Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников қурбонлар орасида болалар ҳам борлигини қайд этди. 

Иккита подъезд қисман қулаб тушди, камида 30 та хонадон вайрон бўлди. 

Жами тўққиз киши шифохонага ётқизилган, улардан икки нафари реанимацияда, деб хабар берди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Яна икки нафарига амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган. Жабрланганлар билан ишлаш Федерал тиббиёт маркази томонидан мувофиқлаштирилади. 

Ҳодиса жойига Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сибир қутқарув марказининг аэромобил гуруҳи ва 20 га яқин тез ёрдам машинаси етиб келган. 

Фавқулодда вазият ҳудудида 283 киши ва 83 та техника, жумладан, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 167 нафар шахсий ва 36 бирлик махсус ва оғир техникаси ишлаётгани айтилди. 

Уй яқинидаги мактабда вақтинчалик яшаш пункти ташкил этилган. У ерда 40 нафар одам бор, 80 дан ортиғи қариндошлари ва дўстлариникига кетган. 

Ҳокимликнинг аниқлик киритишича, фавқулодда тиклаш ишларини олиб бориш мақсадида кўчаларнинг уйга туташ қисмлари бўйлаб транспорт ҳаракати чекланган. 

Газ портлаши сабабининг асосий версияси газ ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқлиги айтилмоқда. 

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг маълум қилишича, уйнинг газ ускуналари 2022 йил сентябрь ойида текширилган. 

Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин жиноий иш бўйича терговни назоратга олди. Портлашдан бир неча кун олдин уйни кўздан кечирган икки “газчи” қўлга олинган. 

“Квартирасидан айрилган аҳолига ҳар бирига 100 минг рублдан тўланади”, дейди шаҳар мэри Анатолий Локоть. 

Шаҳар прокурори Роман Сивак жабрланувчилар муниципалитетдан 32 минг рубль миқдорида тўлов олишларини айтди. 

Уй-жойсиз қолганлар учун квартиралар вилоят бюджети маблағлари ҳисобидан сотиб олинади. 

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков департамент марказий аппарати тезкор гуруҳи билан бирга Новосибирскка етиб келди. Унинг айтишича, вайроналар остидан одамларни қутқариш имконияти паст. 

Уй 1966 йилда қурилган бўлиб, жами 60 хонадондан иборат. У газланган. Ҳокимлик маълумотларига кўра, унда 117 киши рўйхатга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Новосибирск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг