Новосибирскда, -25 даража совуқда чиқинди идишидан тирик чақалоқ топилди
Олам
−
19 Февраль
886916 февраль куни Россиянинг Новосибирск вилоятида жойлашган кўп қаватли уй атрофидаги ахлат қутисидан тирик чақалоқ топилди. Бу ҳақда вилоят бош акушер-гинекологи Рам Волков маълум қилди.
Шифокорнинг айтишича, қанчалик совуқ бўлишига қарамай гўдак омон қолган.
"Аввалроқ Новосибирскнинг Железнодорожний туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ахлатхонасидан целлофан билан ўралган янги туғилган чақалоқ топилгани маълум бўлган эди. Тез ёрдам гуруҳи чақалоқни шифохонага олиб борди. Ҳайратланарлиси, ўша пайти ташқарида ҳарорат тахминан -25 даража эди", дейди Волков.
Шифокор бу ҳодисани "бахтли тасодиф" деб атаган.
"Мана омад. Ишонасизми, боланинг қўриқчи фариштаси бор. Чақалоқ танаси жуда совиб кетишига улгурмасидан қутқарилган. Бугунги кунда унинг аҳволи барқарор. Умид қиламизки, у ижобий динамикани давом эттиради ва нормал ҳаётга қайтади. Энг муҳими боланинг атрофида унга ғамхўрлик қиладиган яхши инсонлар бўлади", деган шифокор.
Абдуллаев Азизбек
LiveБарчаси