Ностандарт ҳаракатлар Мадримовни янада кучлироқ қилади – Кроуфорд

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби, ўзбекистонлик Исроил Мадримов ўзининг ностандарт ҳаракатлари билан кучли ҳисобланади. Бу ҳақда Мадримовнинг бўлажак рақиби Теренс Кроуфорд “Daily Mail”га берган интервьюсида айтди.

“Ҳаракатчанлик, куч, габаритлар ва ностандарт ҳаракатлар уни янада хавфли қилади. Буларнинг барчаси Мадримовга менинг аввалги рақибларимдан бошқача бўлишга имкон беради. Мен учун барчаси оддий кечади деб, ўйлайман”, дейди Кроуфорд.

Маълумот учун, Теренс Кроуфорд ва Исроил Мадримов ўртасидаги жанг 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик афсонавий боксчи Рой Жонс Теренс Кроуфордни ҳозирги вақтда дунёнинг энг кучли боксчиси ҳисоблашини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made