Норвегия Россия билан урушга тайёр бўлиши керак – Мудофаа вазири
Олам
−
11 Февраль
10111Норвегия Мудофаа вазири Бьорн Арилд Грам мамлакатни Украина можароси якунланганидан кейин Россия билан эҳтимолий урушга тайёр бўлишга чақирди. Бу ҳақда "Iltalehti" газетаси маълум қилди.
"Биз тушунишимиз керакки, қанчалик хоҳламайлик, Путин агрессияси Украинадаги уруш билан тугамайди. Норвегия ва мудофаа кучлари эҳтимолий можарога тайёрланиши керак. Биз ўз вақтида иттифоқчиларимиз билан биргаликда жавоб бера олишимиз шарт”, деган у.
Грамнинг таъкидлашича, Россия Скандинавия ва Европа мамлакатларидан Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши учун ўзига хос тарзда ўч олмоқчи.
“Биз Финляндия ва Швециянинг иттифоққа қўшилишига жавобан Россия ўз кучларини сафарбар қилишига ҳозирлик кўриб қўйишимиз керак”, дея қўшимча қилган вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Марказий Осиё мигрантларини урушга сафарбар қилаётгани маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь