Россия Марказий Осиё мигрантларини урушга сафарбар қиляпти
Олам
−
04 Сентябрь 2023
17715Россия қўшни давлатлар фуқароларига Украинада жанг қилиш бўйича эълонлар билан мурожаат қилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, Россия 2023 йил июнь ойининг охиридан буён Украина билан урушга сафарбарлик учун қўшни давлат фуқароларига пул таклиф қилиб келмоқда. Жумладан, Арманистон ва Қозоғистонда дастлабки тўловларда 495 минг рублдан (5 минг 140 АҚШ доллари) 190 минг рублгача (1 минг 973 АҚШ доллари) маош таклиф қилувчи онлайн рекламалар кузатилган. Қозоғистоннинг шимолидаги Қўстанай вилоятида ҳам этник рус аҳолисини урушга жалб қилиш бўйича ҳаракатлар олиб борилди.
“Камида 2023 йил май ойидан бери Россия марказий осиёлик муҳожирларга Украинада жанг қилиш учун Россия фуқаролиги ва 4 минг 160 АҚШ долларигача маош ваъда қилган. Мариуполдаги қурувчи ўзбек муҳожирларининг паспортлари етиб келгач, олиб қўйилгани ва уларни Россия ҳарбийлари сафига қўшилишга мажбурлагани айтилмоқда. Россияда Марказий Осиёдан камида олти миллион муҳожир бор”, дейилади вазирлик ҳисоботида.
Россиянинг бу ҳаракатларига сабаб сифатида 2024 йилги президентлик сайловлари яқинлашаётгани ва мамлакат сайлов арафасида номақбул ички сафарбарликка йўл қўя олмаслиги келтирилган.
“Чет эл фуқароларини эксплуатация қилиш Кремлга қурбонлар сони ортиб бораётган бир пайтда уруш ҳаракатлари учун қўшимча ходимлар олиш имконини беради”, деб ёзади вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Краснодар шаҳрида полиция ва ФСБ ходимлари “Самолёт” турар-жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўтказилган рейддан сўнг, 76 нафар чет эл фуқаросини қўлга олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь