Норвегия Ғазодаги Фаластинлик қочқинлар агентлигига ёрдам беришда давом этади
Олам
−
28 Январь
4378Норвегия бугун, 28 январь куни БМТ ёрдам агентлиги (UNRWA)нинг айрим ходимларининг 7 октябрда Исроилга қилинган ҳужумларга алоқадорлиги ҳақидаги терговларини олқишлаган бўлса ҳам агентлик орқали фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.
"Норвегия UNRWA орқали Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Фаластинга халқаро ёрдам ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак", деган Норвегиянинг Фаластиндаги ваколатхонаси ўзининг “Х” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Шунингдек, ваколатхона Ғазо секторидаги вазиятни ҳалокатли деб атаган, БМТ агентлиги қамалдаги анклавдаги энг муҳим инсонпарварлик ташкилоти эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Ғазодаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлигини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилди. 2023 йилнинг 1 ноябрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига (UNRWA)гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилиб, Фаластин халқи учун гуманитар ёрдамга Ўзбекистон 1,5 миллион АҚШ доллари ажратган эди.
LiveБарчаси