Норвегия 2026 йилда Украинага 8,5 млрд доллар ажратмоқчи
Олам
−
15 Октябрь 1536
Норвегия 2026 йилда Украинага қариб 8,5 миллиард доллар ажратмоқчи, шундан 6,9 миллиард доллари ҳарбий ёрдам доирасида бўлади. Бу ҳақда бугун, 15 октябрь куни мамлакат ҳукумати хабар берди.
Қайд этилишича, 2026 йилда Украинага кўрсатиладиган ёрдам миқдори рекорд даражада – 85 миллиард норвегия крони (8,4 миллиард доллар) этиб белгиланиши режалаштирилган. Ундан 15 миллиард крони (1,4 миллиард доллар) фуқаролик, 70 миллиард крони (6,9 миллиард доллар) эса ҳарбий ёрдам сифатида ажратилиши кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Осло НАТО давлатлари томонидан Украинага бериладиган янги қўшма ҳарбий ёрдам пакети учун яна 2 миллиард крон ёки қарийб 200 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ АҚШ Уруш вазири Пит Ҳегсет Брюсселда ўтаётган НАТО Мудофаа вазирлари йиғилиши доирасида НАТОдан Украина учун кўпроқ АҚШ қуролларини сотиб олишни сўраганди. У АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти даврида бошланган “Украинанинг устувор эҳтиёжлари рўйхати” (Prioritized Ukraine Requirements List, қисқача PURL) ташаббуси ҳақида сўз юритган. Ушбу дастурга мувофиқ, АҚШ Украинга қуролни тўғридан тўғри етказмайди, балки уни ўз иттифоқчиларига сотади, улар эса қуролларни Киевга топширади.
Моҳичеҳра Қадамова