Норов ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида кимлар қатнашишини айтди
Жамият
−
29 Июль 2022
9708Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг жорий йил сентябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган саммитида кимлар қатнашиши маълум бўлди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бугун, 29 июль куни Тошкентда ўтаётган ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашида шу ҳақда маълумот берди.
Шу тариқа, Норовнинг сўзларига кўра, ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этишини тасдиқлаган. Улардан ташқари саммитда кузатувчи давлатлар: Беларусь, Эрон ва Мўғулистон раҳбарлари иштирок этади. Учрашувда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам меҳмон сифатида иштирок этади.
Бундан ташқари, БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда АСЕАН, МДҲ, КХШТ, ЕОИИ ва бошқаларнинг ижроия органлари раҳбарлари иштирок этиши ҳақида тасдиқнома олинган.
Норов шунингдек, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудни бўлажак саммитда иштирок этишга таклиф этиш ҳақидаги Ўзбекистон таклифини қўллаб-қувватлагани учун ташкилотга аъзо давлатларга миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси