Норбоева ким тарафдалигига ишора қилди...ми?
Жамият
−
15 Ноябрь 2019
9313Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси – Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева Олмазор туманида жойлашган велотрек базасининг қайта фойдаланишга топширилган биносини очиб бериш маросимида иштирок этди. У эсдалик ва экология учун ҳисса қўшиш мақсадида мажмуа ҳовлисида бир туп кўчат ўтқазди.
Базанинг қайта фойдаланишга топширилиши велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Муроджон Холмуродовнинг Токио Олимпиадасига лицензия олгани расман тасдиқланувчи кунга тўғри келди.
Мазкур спорт базасининг очилишига бағишлаб ўтказилган маросимда Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори – элчи Жон Макгрегор ва куни кеча МОҚга ташриф буюрган англиялик мутахассис Петер Бонфилд ҳам иштирок этган.
Дастлаб меҳмонлар рамзий тасмани кесиб, велотрек базасини очиб беришган. Шундан сўнг расмийлар бугунги кундан эсдалик ва экология учун ҳисса қўшиш мақсадида мажмуа ҳовлисида бир туп кўчат ўтқазганлар.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, бутун дунёда кузатилаётганидек, бугунги кунда Экология билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонда ҳам долзарб бўлиб бормоқда. Шундоқ ҳам мамлакатда экология муаммоларини бир он ҳам унутмасликка ундаб турувчи Оролнинг қуриб бораётгани етмагандек, дарахтлар кесилиб бораётгани билан боғлиқ ҳолатлар авж олмоқда. Бироқ, бугунгача расмийларнинг дарахт экиши кузатилмаган ҳодиса эди.
Балки, сайловлар олдидан Танзила Норбоева ким тарафдалигини намоён қилгандир. Аслида Норбоева “Халқ” демократик партияси аъзоси саналади.
Эслатиб ўтамиз, орий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
LiveБарчаси