“Нон шаҳри” Тошкентда кунига қанча нон увол бўлади?

Жамият

image

Тошкент шаҳрида бир кунда 3 тонна нон ахлатга ташланади. Бу ҳақда шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаевга таяниб, ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу – нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Шунингдек, бу маҳсулотларни йилдан йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бормоқда. 

Хусусан, Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги ҳисоб-китобларда Тошкент шаҳрида ҳар куни 2 тоннага, йилига 730 тоннага яқин нон маҳсулоти чиқиндига ташланиши маълум қилинган эди. БМТ 2019 йилда тақдим этган рақамларга кўра, дунё бўйича ишлаб чиқарилган жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,64 миллиард тоннаси (жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 31 фоизи) чиқиндига айланган. Аҳамиятлиси, йўқотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг фақатгина 25 фоизи бутун дунёдаги очлик муаммосини тўлиқ ҳал қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент нон чиқинди ахлат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг