Номаълум шахс Масжидул Ҳарамга машинада бостириб борди
Олам
−
31 Октябрь 2020
15583Мусулмонлар учун муқаддас жой саналмиш Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Кааба жойлашган Масжидул-Ҳарамга куч билан киришга уриниш бўлди.
Бир одам машинада катта тезликда келиб Каабага киришга уринди. Аммо масжид эшигидан ўта олмади.
Масжидул Ҳарам олдида юз берган ҳодисада жароҳатланган ва қурбон бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Саудия полицияси бузғунчини қўлга олиб, унинг руҳий барқарорлиги бузилганини маълум қилган.
Қўлга олинган шахс нормал ҳолатда бўлмаган. Ҳозирда у прокуратурага топширилган.
Маълумот учун, Каабага қаратилган сўнгги ҳужум 2017 йил 27 октябрда юз берганди. Каабанинг ёнига бомба билан киришга уринган шахс хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилгач, ўзини портлатганди. Ҳодисада 6 киши яраланган. Ҳодисага алоқадаор 5 киши ҳибсга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь