Номаълум шахс машинасини тўғри ПСЖ мухлислари устига ҳайдади (видео)

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда 8 майга ўтар кечаси Парижда бўлиб ўтган ПСЖ – “Арсенал” ўртасидаги ўйиндан кейин номаълум шахс қасддан автомобилини мухлислар томон хайдагани ҳақидаги видео тарқалди. 

Маълум бўлишича, ушбу воқеа парижлик мухлисларнинг севимли жамоаларини ЕЧЛ финалига чиққанини нишонлаётган пайтда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши оғир аҳволда шифохонага етказилган. Уларнинг ҳолати оғир экани айтилмоқда. 

Ғазаб отига минган мухлислар машинани қувиб етиб, уни ёқиб юборган. Айбдор ҳибсга олинган, ҳозир унинг шахсига ойдинлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида ПСЖ уйида “Арсенал”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Арсенал ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг