ПСЖ жавоб ўйинида ҳам “Арсенал”ни мағлуб этиб, финалга йўл олди
Спорт
−
08 Май
46998 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйини доирасида ПСЖ ўз уйида “Арсенал”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 27-дақиқасида Фабиан Руис ҳисобни очди. 72-дақиқада Ашраф Ҳакими жамоаснинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Вазитлардан бирида ҳакам лондонликлар дарвозаси томон пеналти белгилади. Скелли ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнади. Белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини парижликлар футболчиси Витиня голга айлантира олмади. Райя зарбани қайтарди. 76-дақиқада Сака ҳисобни қисқартирди. Голдан бир неча дақиқа ўтиб, Букайо қисқартириши мумкин эди, аммо у бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.
Шу тариқа, ПСЖ финалга йўл олди. Эндиликда Энрике қўл остидаги клуб финалда “Интер”га қарши майдонга тушади.
Маълумот ўрнида, финал 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
LiveБарчаси