Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жазо белгиланяпти

Жамият

image

Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ жиноят содир этганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутиляпти. Бу ҳақда Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида белгиланган.

Кодексда ноқонуний бойиганлик учун жавобгарликни белгиловчи алоҳида модда киритилган. Унга кўра, давлат хизматчисининг даромад ва мол-мулк декларациясида назарда тутилганидан ортиқ пул маблағлари ёки мол-мулкка ноқонуний эга бўлиши ёки шундай мулкни орттириши анча миқдорда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.

Кодекс лойиҳасига пора предмети сифатида моддий манфаатдорлик билан бир қаторда номоддий манфаатдорлик бўлишга оид қоидалар ҳам киритилган.

Шунингдек, жазо тайинлашда коррупция ҳолатларига чек қўйиш мақсадида айрим тоифалар учун жазонинг энг кам миқдори қатъий белгиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят кодекси

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг