Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
23 Декабрь 2022
4412Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир баҳслари якунланмоқда. Эътиборлиси, Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал турнирнинг рапид+блиц йўналишларида мутлақ чемпионга айланди.
Бугун, 23 декабрь кунги баҳсларда Абдусатторов мезбон вакиллар Шаҳриёр Мамадиёров ва Абдулла Гадимбайли билан баҳс олиб бориб, дуранг ўйнади. Хитойлик Ванг Хао билан ҳам баҳсда Абдусатторов муроса йўлини танлади ва 23,5 очко тўплаб турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди.
Маълумот учун, хотира турнирида дунёнинг номдор 10 нафар шахматчиси иштирок этмоқда.
LiveБарчаси