Нодирбек Абдусатторов кучли рақиб билан дуранг ўйнади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Германиянинг Дюссельдорф шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири қизғин паллага кириб бормоқда. Кеча, 22 февраль куни турнирнинг 6-тур ўйинлари ўтказилди.

Ушбу турда ҳиндистонлик Гукеш Домаржуга қарши қора доналарда ҳаракатланган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов якунда дуранг натижа қайд этди. 

Ортда қолган олти турдан сўнг ўзбекистонлик шахматчи 2,5 очко билан 9-поғонани банд этиб турибди. 4,5 очко билан АҚШ вакили Левон Аронян ҳамон турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 3,5 очко тўплаган Уэсли Со ва Гукеш Домаржу мос равишда иккинчи ва учинчи поғонани эгаллаган.

Маълумот учун, “WR Chess Masters” турнири умумий 9 та турдан иборат. Мусобақа 26 февралга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дюссельдорф Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг