Ночор Африканинг бойлари. “Forbes” янги рейтингни эълон қилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

2023 йилда Африкадаги энг бадавлат тадбиркорларнинг янги рейтинги тузилди. Рейтинг АҚШнинг “Forbes” журнали томонидан ишлаб чиқилди.

Рейтингга кўра, Африка қитъасининг 54 давлатидан атиги еттита давлат вакили бўлган 19 тадбиркор бу рўйхатдан жой олган. Уларнинг умумий бойлиги 81,5 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилдагидан 3,1 миллиард долларга кам ҳисобланади.

Бой одамлар рўйхатида биринчи ўринни 12 йилдан бери пешқадамлик қилаётган нигериялик миллиардер Алико Данготе эгаллади. Унинг бойлиги 13,5 миллиард долларга баҳоланди. Миллиардернинг капитали ўтган йилга нисбатан 400 миллион долларга камайган. Данготе Африкадаги энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи компаниясига эгалик қилади.

Рейтингнинг иккинчи ўрни “Cartier”, “Montblanc”ва “Chloe” каби брендларга эгалик қилувчи Йоханн Рупертга насиб этди. Руперт Жанубий Африка Республикаси фуқаролигига эга бўлиб, унинг умумий бойлиги 10,7 миллиард долларга баҳоланган.

Шунингдек, учинчи ўринни олмос қазиб олувчи Жанубий Африка фуқароси Никки Оппенхаймер эгаллади. Унинг умумий капитали 8,4 миллиард долларга баҳоланди.

Маълумот учун, рейтингда аёллар мавжуд эмас. Африканинг энг бадавлат аёли Россия фуқаролигига эга бўлган Ангола собиқ президентининг қизи Изабель дос Сантос учинчи маротаба бу рўйхатга кирмади. Дос Сантос 2013 йилдан бери қитъанинг энг бой аёли бўлиб келган, аммо 2021 йилда у миллиардерлар қаторидан чиқариб ташланди. Бунга Анголада дос Сантос давлат маблағларини ўзлаштиришда айблангани асосий сабаб бўлди. 2021 йил декабрида АҚШ унга қарши “давлат маблағларини шахсий мақсадларда ўзлаштириш орқали йирик коррупцияда иштирок этгани” учун санкция эълон қилган. 

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Африка Forbes миллиардер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг