Нима учун ўзбекистонлик талабалар Россияга киритилмайди?

Жамият

image

Аввалроқ, Россия Вазирлар Маҳкамаси чет эллик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берувчи фармонни тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур хабар юзасидан Россия Давлат Думасининг Таълим қўмитаси раисининг ўринбосари Любов Духанина қўшимча маълумот берди.

Унга кўра:

  • чегаралар фақат Роспотребнадзор томонидан коронавирус билан боғлиқ вазият хавфсиз деб тан олинган давлатлар учун очиқдир;
  • ушбу қоида талабаларга ҳам тегишли;
  • бирор давлатнинг хавфсиз деб тан олинган мамлакатлар рўйхатига қўшилишида нафақат кунига касалланганлар сони, балки мамлакатдаги коронавирусни олдини олиш диагностикаси ва даволашнинг умумий ҳолати ҳам ҳисобга олинади;
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ҳали ушбу рўйхатга киритилмаган;
  • бугунги кунда кўплаб мамлакатлар AstraZeneca вакцинасини қўллашдан воз кечаётган пайтда Тожикистон COVAX дастури асосида ушбу препаратни олди. Республикада эса бошқа вакцина йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам талабаларнинг ўқишга қайтиши хусусида ахборот берган эди. Унда Ўзбекистон фуқароларига Россияга киришга рухсат берилмагани айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия талаба

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг