Николай Валуев: “Конор шармандали мағлубиятларга жимгина кўз юмадиганлардан эмас!”
Спорт
−
23 Июль 2021
5303Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев UFC 264 турнирида Дастин Порье билан жангда жароҳат олган Конор Макгрегорнинг UFC’даги ўрни ҳақида гапирди
“Октагонга қайтиш Конор учун жуда фойдали бўлади. У пулдан воз кечиши эҳтимолдан йироқ. Таҳминимча, Порье билан тезкор реванш ташкил этилади. Чунки бу уларга боғлиқ.
Макгрегор ҳар доим катта пул ишлаб топади, у энг зўрларидан бири. Шундай қилиб, “олмос” билан тўртинчи жанг ҳам одамларда қизиқиш уйғотади. Конор баҳсни треш-ток эвазига яна бир бор қиздиради ва натижадан қатъи назар, миллионлар ишлаб топади.
Унинг хатти-ҳаракатлари ҳурмат чегарасидан ташқарида, лекин Ҳабиб билан жангнинг катта суммали бўлиши айнан Конор сабабли. У узини жуда ёмон кўрсатгани билан, рақиби учун ҳам улуш ташлаб кетади.
Албатта Дастин билан 4-баҳс бўлиши жуда қийин, бироқ “Ноториус” пуллар учун яна ортга қайтиши мумкин. Бундан ташқари, ирландиялик шармандали мағлубиятларга жимгина кўз юмадиганлардан эмас. Шунинг учун ҳам, унинг қайтишига шубҳам йўқ”, дейди Валуев.
Маълумот ўрнида, россиялик боксчи Николай Валуев оғир вазн тоифасида WВА чемпионлик камари учун ўтказилган жангда ўзбек боксчиси Руслан Чагаевга имкониятни бой берган. Штутгарт шаҳридаги “Porsche arena”да Чагаев рус боксчисини фаолиятидаги илк мағлубият билан “сийлаган”.
LiveБарчаси