Нико, Пуч, Тринкао, Абде... “Барселона” кашф этган вундеркиндлар

Спорт

image

“Барселона” клубининг академияси, раҳбарияти ёш иқтидорларни кашф этиш борасида дунёнинг энг кучли жамоаларидан саналади. Шу вақтгача, “Ла Масия”дан чиққан бир қанча ёш футболчилар жаҳон футболи юлдузига айланди. Месси, Иньеста, Хави, Фабрегасларни етиштириб чиқарган жамоа йиллар ўтиб, юқоридаги футболчиларга ўринбосар сифатида Гави, Педри, Ямаль кабиларни дунё футболи саҳнасига олиб чиқди.

Аммо шундай футболчилар борки, клуб сафида порлаб чиқади, аммо вақт ўтиб жамоасига керак бўлмай қолади. Шундай иқтидорлар орасида Нико Гонсалес, Рики Пуч, Франсиско Тринкао, Эз Абде, Карлес Аленья кабилар ўйин амалиёти камлиги сабаб “Барселона”дан кетишга мажбур бўлади. Аммо клуб бу футболчиларни қайтиб сотиб олиш опцияси билан қўйиб юборган.

Нико Гонсалес

“Барселона”да юқори баҳоланган бўлишига қарамай, клуб уни 2023 йилда “Порту” жамоасига қўйиб юборишга қарор қилди. Каталонияликлар ярим ҳимоячи учун 7 миллион фунт-стерлинг талаб қилди. Аммо шартномага футболчининг ҳар бир трансферидан 40% фойда кўриши киритилган.

Португалияга кўчиб ўтганидан кейин Нико “Порту”нинг асосий футболчисига айланди, у жорий мавсумда лигадаги 17 та ўйинда майдонга тушди. Бироз аввал, 4 февраль куни эса “Манчестер Сити” Нико трансферини эълон қилганди. “Шаҳарликлар” Никони 60 миллион еврога сотиб олди. “Барселона” эса ушбу трансфердан 40% улуш олди.

Франсиско Тринкао

Португалиялик вингер “Барселона” сафида 42 та ўйинда майдонга тушди ва бу ўйинларнинг аксарида учрашувни захирадан бошлади. Бир неча йиллик ижарадан кейин у 2023 йилда 8 миллион фунт стерлинг эвазига “Спортинг” футболчисига айланди. Каталония клуби эса шартномага 50 % сотиш банди билан бирга 20 миллион фунт-стерлингга қайта сотиб олиш вариантини киритди. Испанияни тарк этган футболчи сўнгги бир ярим мавсумда 39 та гол киритди.

Абде Эззалзули 

“Барселона” сафида 14 та ўйинда майдонга тушган Эззалзули 2023 йилда 6 миллион фунт-стерлинг эвазига “Реал Бетис”га кўчиб ўтди. Марокашлик вингер сўнгги вақтларда Мануэль Пеллегрини қўл остида барқарор асосий таркиб футболчисига айланди. 2024/25 йиллар давомида Ла Лигада фақат беш нафар футболчига Эззалзулига қараганда муваффақиятлироқ дриблингни амалга оширди. У 40 маротаба дриблинг амалга оширган. “Барселона” уни 17 миллион фунт-стерлингга қайтариб сотиб олиш имконияти бор.

Рики Пуч

Бир вақтлар Андрес Иньестанинг ўринбосари сифатида қаралган Пуч “Барселона”да ўзини у қадар кўрсата олмади. Футболчи Каталония клуби сафида Ла Лига доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. Пуч 2022 йилнинг ёзида “LA Galaxy”га 8 миллион фунт-стерлинг эвазига кўчиб ўтди. У янги клуби сафида МЛС кубоги плей-оффида ғалаба қозонди ва мавсум давомида 17 та гол урди ва 13 та голга ассистентлик қилди.

Карлес Аленья

Аленья “Барселона” сафида 44 та ўйинда майдонга тушди. Аммо 2021 йилнинг январида “Хетафе” футболчи учун таклиф билан чиқди ва клуб уни қўйиб юборди. 27 ёшли футболчи айни дамга келиб, “Хетафе” таркибида асосий ўйинчига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ла Масия Нико Гонсалес Франсиско Тринкао Абде Эззалзули Рики Пуч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг