Ниғматилла Йўлдошев янги муддатга Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб сайланди

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев янги муддатга Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Спорт вазирлигида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилган. Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев делегатларнинг овоз бериши натижасида янги беш йиллик муддатга мамлакат Кураш федерацияси раислигига қайта сайланган.  

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, ҳудудий кураш федерацияларининг мутасаддилари, тегишли мутахассислар, делегатлар иштирок этган конференцияда ўтган йиллар давомида мамлакатда курашни ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги ривожини қўллаб-қувватлаш, зарур инфратузилмани яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 июнь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлиси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 5 йилга Бош прокурорлик лавозимига қайта тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ниғматилла Йўлдошев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made