Ниғматилла Йўлдошев миллардлаб маблағнинг хорижга чиқиб кетиш йўлларини айтиб ўтди
Жамият
−
03 Май 2019
9151Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Ялпи мажлисда қонунчиликдаги бўшлиқлар, айрим вазирлик ва идоралар масъулларининг совуққонлиги ва эътиборсизлиги оқибатида миллиардлаб маблағлар мамлакат иқтисодиёти ривожига жалб этилмасдан, четга чиқиб кетаётгани танқид қилинди, деб ёзмоқда ЎзА.
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев 15 йил аввал қабул қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун суғурта бозоридаги замонавий талабларга жавоб бермай қолганини таъкидлади. 10 минг 200 нафар профессионал иштирокчи фаолият кўрсатадиган суғурта бозорини назорат қилиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати инспекциясида бор-йўғи 6 нафар ходим ишлайди. Мазкур ташкилот аксарият ҳолларда тегишли ҳисоботларни умумлаштириш билангина шуғулланмоқда.
Оқибатда мамлакат суғурта бозори назоратдан деярли четда қолиб кетмоқда. Бу эса, фақат ўз манфаатлари йўлида ишлайдиган айрим суғурта ташкилотларига қўл келмоқда.
“Суғурта ташкилотларининг ўз мажбуриятларини мамлакатдан ташқарида қайта суғурта қилиши мумкинлигидан фойдаланиб улар чет элдаги суғурта компанияларига 2017 ва 2018 йилларда 275 миллиард сўм ёки қарийб 33 миллион АҚШ долларига тенг суғурта тўловларини ўтказиб берган. Чет эл компанияларидан мамлакатимиз суғурта ташкилотларига қайта суғурталаш учун келиб тушган суғурта тўловлари эса, эътибор беринг, шу даврда бор - йўғи 10,5 миллиард сўмни ёки 1,2 млн. долларни ташкил этган, яъни чиқиб кетганига нисбатан 30 баробар кам кирган”, дейди Ниғматилла Йўлдошев.
Мисол учун, “АLFA-INVEST” суғурта компанияси икки йилда жами 81,4 миллиард сўм ёки 9,6 миллион доллардан зиёд суғурта тўловларини чет эл суғурта компанияларига тўлаб берган. Бироқ, чет элдан мазкур компанияга бир сўм ҳам келиб тушмаган.
Ваҳоланки, қонундаги қайта суғурталаш йирик объектларини суғурталашда суғурталовчи ташкилотнинг ўз имкониятлари етмай қолганида, суғурта мажбуриятини бошқа суғурталовчи билан ҳамкорликда ўз зиммасига олиш учун яратилган имкониятдир.
Ҳолбуки, мазкур норма амалиётда миллиардлаб сўмнинг четга чиқиб кетишига “хизмат қилмоқда”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь