Яна бир суғурта ташкилоти жаримага тортилди
3-саҳифа
−
17 Сентябрь
2523“Omad sug‘urta” АЖга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди ва лицензиясининг амал қилиши тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, агентлик томонидан “Omad sug‘urta” АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганилиши натижасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, 76,5 млн сўм миқдорида жарима солинган.
“Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуни 47-моддаси, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни 32-моддаси, Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда тегишли қарорига асосан “Omad sug‘urta” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 июлдаги 033072-сонли лицензия 2024 йил 17 сентябрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, “Omad sug‘urta” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади.
Корхона илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шартлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бешта суғурта ташкилоти жаримага тортилганди.
LiveБарчаси