Нигериядаги даҳшатли аварияда 30 киши ҳалок бўлди
Олам
−
10:50 1541 1 дақиқа
Бугун, 9 февраль куни Нигериянинг шимолида содир бўлган авария оқибатида камида 30 нафар одам ҳалок бўлди, шунингдек, жабрланганлар ҳам бор. Бу ҳақда “Daily Post” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Гуджунгу шаҳрига йўл олган юк машинаси ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Ҳодиса оқибатида 30 киши вафот этган, яна кўплаб одамлар оғир тан жароҳатлари олган.
Кано штати губернатори Алҳажи Юсуф ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Шунингдек, у штат Соғлиқни сақлаш вазирлигига шифохоналарга ётқизилган барча жабрланганларга ҳеч қандай кечиктирмасдан бепул ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш бўйича топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ куни WBO, WBA ва IBF йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони бўлган британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда автоҳалокатга учраганди.
Live
Барчаси