Нигерияда мотоциклдаги қуролли шахслар 50 кишини ўлдирди
Олам
−
21 Февраль 1844 1 дақиқа
Нигериянинг шимоли-ғарбий қисмида мотоциклдаги қуролли шахслар камида 50 кишини ўлдирди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Маълум бўлишича, 19 февраль куни Нигериянинг шимоли-ғарбий Замфара штатидаги қишлоққа қуролли шахслар кечаси ҳужум уюштирган. Оқибатда 50 киши ўлган ҳамда аёллар ва болаларни ўғирлаб кетган.
Ҳужум кечқурун бошланиб, эрталаб Замфаранинг Буккуюм ҳудудидаги “Тунган Дутсе” қишлоғида давом этган. Қуролли одамлар мотоциклларда келиб, биноларга ўт қўйган.
“Улар бир қишлоқдан иккинчисига кўчиб ўтишмоқда. Камида 50 киши ҳалок бўлди”, деган Буккуюм Жанубий вакили бўлган қонун чиқарувчи Ҳамису А Фару.
Қайд этилишича, аҳоли ҳужумдан олдин огоҳлантирувчи белгилар бўлганини айтишган. 41 ёшли Абдуллоҳи Сани айтишича, қишлоқ аҳолиси бир кун олдин қуролли одамларни олиб кетаётган 150 дан ортиқ мотоциклни кўрганларидан кейин хавфсизлик кучларини огоҳлантирган. Аммо ҳеч қандай чоралар кўрилмаган.
Маълумот учун, ўтган ҳафта Нигер штатининг шимоли-ғарбий қисмидаги Боргу ҳудудида ўтказилган рейдларда камида 46 киши ҳалок бўлгандт. Хабарларга кўра, энг ҳалокатли ҳужум “Конкосо” қишлоғида содир бўлган бўлиб, у ерда камида 38 киши отиб ўлдирилган ёки томоқлари кесилган ҳолатда топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигериянинг шимолида содир бўлган авария оқибатида камида 30 нафар одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси