Нигерияда АҚШ элчихонасининг бир неча ходими ўлдирилди – ОАВ
Олам
−
17 Май 2023
9539Нигерияда инсонпарварлик ёрдами билан борган АҚШ элчихонаси ходимлари ҳужумга учради. Оқибатда камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, жароҳатланганлар ҳам бор. Бу ҳақда “Daily Trust” хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Нигерия жанубидаги Анамбра штатида содир бўлган. Америка элчихонаси ходимлари у ерга гуманитар миссия билан борган. Улар Огбару аҳоли пункти яқинида ўққа тутилган. Ҳозирча АҚШ элчихонаси ходимларининг ўлими ҳақидаги хабарлар расман тасдиқланмаган.
Нашрнинг қайд этишича, минтақада бундай ҳужумлар вақти-вақти билан Нигериядан жануби-шарқий ерларнинг бир қисмидан ажралиб чиқиш тарафдори бўлмиш “Биафра туб аҳолиси” сепаратистик ташкилот аъзолари томонидан амалга оширилади.
Шундай ҳужумлардан бири жорий йилнинг январь ойида Нигерия жануби-шарқида Имо штатининг собиқ губернатори Икеди Оҳакимнинг кортежига қарши уюштирилган. Қуролланган шахслар конвойга қарата ўт очиш орқали уни тўхтатишга ҳаракат қилган. Ҳужумчилар собиқ губернатор хавфсизлик хизматининг тўрт нафар ходими бўлган машинага ўт қўйган. Оқибатда уларнинг ҳаммаси вафот этган.
LiveБарчаси