Нигерия Президенти бутун дунёдаги элчиларини чақириб олди
Олам
−
03 Сентябрь 2023
10232Нигерия Президенти Бола Тинубу мамлакат дипломатик ваколатхоналаридаги вазиятни таҳлил қилгач, давлатнинг бутун дунёдан барча элчиларини чақириб олишга буйруқ берди. Тегишли баёнот Президент маъмуриятининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
“Президент Бола Тинубу бутун дунё бўйлаб барча элчиларни ўз лавозимларидан чақириб олиш тўғрисида буйруқ берди”, дейилади хабарда.
Нигериянинг Нью-Йорк ва Женевада БМТдаги доимий вакиллари чақириб олинмайди. Бунга Бош Ассамблеянинг бўлажак йиғилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Хабар қилинишича, Президент ўз дипломатик бўлимларини фуқаролар, аҳоли ва потенциал меҳмонларга хизмат кўрсатишда жаҳон даражасидаги самарадорлик ва сифатни таъминлайдиган тарзда ташкил этишга қарор қилган.