Нигер Украина билан дипломатик муносабатларни узди

Олам

image

Ғарбий Африкадаги Нигер давлати Украинани террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб, Киев билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди.  Бу ҳақда UNN хабар берди.

Полковник Амаду Абдраманнинг маълум қилишича, Нигер ҳарбий хунтаси ҳам Украинанинг “тажовузкорлигини” муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 5 август куни Мали ҳукмрон хунтаси Украинанинг туарег исёнчилари ҳужумига алоқадорлиги гумон қилиниб, Киев билан дипломатик муносабатларни узган эди. Июль ойининг охирида улар Мали ҳукумати қўшинлари ва улар томонида жанг қилаётган “Вагнер” ёлланма аскарларини мағлуб этган.

Август ойи бошида Сенегал Ташқи ишлар вазирлиги Малидаги исёнчиларни қўллаб-қувватлагани учун Украина элчисини чақиртирган. Сенегал элчининг баёнотларини терроризмни оқлаш деб ҳисоблашини айтган.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Нигер террор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made