Ниҳоят! ОТМларга қабул квотаси тиллар кесимида тасдиқланди

Жамият 8857
image

2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишининг кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши эълон қилинди. Тўлиқ вариант Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтига жойлаштирилган.

Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул” бўлими орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

Қайд этиш курак, қабул 20 июндан бошланган бўлса-да, ҳозиргача квоталарнинг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланмаган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 276
Рейтинг: 3.1
t
×