Неймарсиз “Ал-Ҳилол” “Навбаҳор”дан устун келди, “Пахтакор” эса муҳим ғалабага эришди
Спорт
−
29 Ноябрь 2023
4166Кеча, 28 ноябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) 5-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Наманганда “Навбаҳор” Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубини қабул қилган бўлса, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси БААда “Ал-Айн” билан куч синашди.
Самвел Бабаян шогирдлари Неймарсиз Ўзбекистонга келган Саудия клубига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонлардан голларга 68-дақиқада Малком ва 85-дақиқада Ал Досари муаллифлик қилди.
Максим Шацких мураббийлигидаги “Пахтакор” эса муҳим паллада ғалабага эришди. Сафарда ўз гуруҳи пешқадами билан куч синашган Тошкент клуби 3:1 ҳисобида рақибларидан устун келди. “Пахтакор” жамоаси сафида голларга Ҳожимат Эркинов ва Драган Черан муаллифлик қилди. БАА вакилларининг голини эса Муҳаммад Халфан киритди.
Шундай қилиб, 5 та турдан кейин “Навбаҳор” “D” гуруҳида 10 очко билан 2-ўринни эгаллайдиган бўлди. Мазкур гуруҳда 1-ўринни “Ал-Ҳилол” муддатидан олдин ўзи учун кафолатлаб қўйди. “Пахтакор” эса 7 очко билан “A” гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди. “Ал-Айн” эса 12 очко билан квартет пешқадамлигини нақд қилди. Энди “шерлар” гуруҳдан чиқиши учун сўнгги турда ғалаба қозониши билан биргаликда “Шаржа”,“Ал Садд” ва “Персеполис”нинг очко йўқотишини кутишга мажбур бўлади.
LiveБарчаси